Telegram Group Search
Бугун чурвақалар билан 2 соатдан сал кўпроқ вақт давомида 6,75 км пиёда юриб, 740 м тепага кўтарилиб, Sulphur Mountain (Олтингугурттоғ)га чиқдик (денгиз сатхидан 2451 м). Болалар ҳам туриб беришди, қийна(ли)шмади.

P.S. Видеолар Инстаграмда.

P.P.S. Ўтган йили ҳам чиққандик.

@zambarakning_oqi
Ўзаро ҳурмат ҳақида.

Тахминан 2010 йил август ойи эди. Чехия пойтахти Прагага ўқишга борганман. Мени аэропорта рус таксичи кутиб олган. Янги Skoda Octavia машинасига ўтқизиб, меҳмонхонамга олиб кетяпти.

Йўлда қурилиш ишлари олиб борилаётган экан, фақатгина битта полоса қолган. Бизнинг йўналишга асосий йўл, бу кўчага қўшилаётганларга эса “уступка” қўйилганди.

Шунга қарамай таксичи ҳам, ундан аввалги машиналар ҳам галма-гал ўтишяпти. Бир асосий йўлдан келаётган машина ўтса, кейин иккинчи даражалидан келаётгани ўтяпти.

Ажабланиб, “нега йўл беряпсан, сеники асосий йўл-ку” деганимда, “улар ҳам тиқилиб қолган, ҳурмат юзасидан ўтказиб юбрилади” деганди. Ўшанда сал уялиб қолгандим.

Нега эсимга тушди шу ходиса, билмайман.

@zambarakning_oqi
Калгарида магистрал сув қувури ёрилибди.

Бугун эрта тонгда Калгаридаги барча смартфонларга огоҳлантириш юборилди. Унга кўра, шаҳарнинг шимоли-ғарбидаги магистрал сув қувури ёрилган ва аҳолидан сувни тежаш сўралган. “Истеъмол ва ўт ўчириш учун сарфланадиган сув даражаси критик тушиб кетган. Шу сабабли аҳолидан идиш-товоқ ювмаслик, сув ишлатадиган қурилмалардан фойдаланмаслик, ванна қабул қилмаслик сўралади” дейилади телефонларга юборилган хабарда.

Ҳозир Калгари ҳокимияти сайтидаги маълумотга кўра, шаҳарда сув танқислигининг 4-босқичи эълон қилинган. Ванна қабул қилиш, идиш-товоқ ювишга рухсат бор, аммо экинларга сув қуйиш, машина ювиш ва бошқа зарур бўлмаган ишларга тақиқ қўйилган. Агар қоидаларга риоя қилинмаса, жарима камида 3000 долларни ташкил қилиши айтилган.

Бу тақиқлар нафақат аҳолига, балки корхоналарга ҳам тегишли. Масалан, автомойкалар фаолияти, паркларга сув қуйиш вақтинча тўхтатилган. Аммо ўсимликлар сотуви билан шуғулланадиган компаниялар, боғчалар, соғлиқни сақлаш ташкилотларига бу чекловлар таъсир қилмайди.

@zambarakning_oqi
Калгарида магистрал қувур ёрилиши муносабати билан соат тонги 8да ва кундузи 3да шаҳар ҳокимияти томонидан матбуот анжуманлари ўтказилди. Соат 3даги анжуманни мен ҳам томоша қилдим.

Анжуманда шаҳар ҳокими Жёти Гондек, Калгари фавқулотда вазиятлар агентлиги раҳбари Сю Хенри, ҳокимият сув хўжалиги департаменти раҳбари, Альберта соғлиқни сақлаш хизмати вакили ва Калгари ўт ўчириш хизмати раҳбари иштирок этди.

— Кеча кечқурун диаметри 2 метр бўлган магистрал қувур ёрилган;
— Бу бетон қувур 70 йилларда ётқизилган;
— Муаммони бартараф этиш камида бир неча кунга чўзилади. Ҳозир сувни тўхтатиш ишлари билан шуғулланишмоқда;
— Ëрилган қувур жойлашган маҳаллада сувни қайнатиб ичиш кераклиги таъкидланди. Альберта соғлиқни сақлаш хизмати сув сифатини мониторинг қилиб турибди;
— Қувурни тузатиш учун шаҳар бюджетида пул бор. Бунда фавқулотда вазиятларни бартараф этиш учун олиб қўйилган маблағлардан фойдаланилади;
— Шаҳарда очиқ гулҳанлар ёқишга тақиқ қўйилди. Ҳовлиларда, паркларда овқат пишириш учун очиқ оловдан фойдаланишга рухсат берилмайди. Чунки ўт ўчириш хизматлари учун ажратилган сув миқдори нормадан паст.

Суратда: Калгари фавқулотда вазиятлар агентлиги раҳбари Сю Хенри.

P.S. Бизнинг маҳаллада сув босими ўзгаришсиз. Газон ва экинларга сув қуймадик.

@zambarakning_oqi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳри азим Калгарида магистрал қувурни тузатиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Шаҳар ҳокими бошчилигда тузилган 17талик ишларга бош-қош бўлиб турибди. Куни кеча улар томонидан ўтказилган давра суҳбатида муаммо батафсил ўрганилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳоким буви Жёти Гондекнинг айтишича, бундай катта қувурни тузатишга 5—7 кун вақт кетар экан. У қувур ёрилишига ер тагидаги юмронқозиқлар сабаб бўлиши мумкинлинини таъкидлади. “Бутун дунёда шунақа” — деб гапларини якунлади Гондек хоним.

@zambarakning_oqi
Калгари сув таъминотидан ҳавотир олаётганлар учун янгилик:

Қувурнинг шикастланган қисми олиб ташланибди. Қувур ичига махсус робот киритилиб, иккала томондан қувурнинг 200 метри текширувдан ўтказилибди.

Энди қувурнинг олиб ташланган жойи тузатилиб, кейин уни босим остида синашар экан. Ундан кейин қувур хлор билан ювилиб, сув яна чиқариб ташланаркан. Шундан кейингина қувурга тоза сув берилиб, тармоққа қайта улашаркан.

Ишқилиб, яна 4—5 кун газонларга сув қуймай турарканмиз. Қувур нега ёрилгани ҳақида ҳам маълумот беришганича йўқ.

@zambarakning_oqi
Калгари марказий кутубхонасида ҳинду қабилалари тилларида ёзилган китоблар. Айниқса шимолий тундрада истиқомат қилувчи Инуит миллати ишлатадиган алифбо эътиборимни тортади. Қизиғи, бу алифбо ҳиндулар учун европалик диний миссионерлар томонидан яратилган ва ундан фойдаланилган биринчи китоблар ҳам христиан дини ҳақида бўлган.

@zambarakning_oqi
Қувур янгиликлари ёки қувурдан гапирамиз.

Калагарида магистрал қувурни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Унинг шикастланган қисми олиб ташланди, эртадан олиб ташланган қисми ўрнига пўлат қувур ўрнатиларкан.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокими, шаҳар фавқулотда вазиятлар агентлиги раҳбари ва бошқа мутасаддилар кунига икки маҳал матбуот анжумани ўтказяптилар (эрталаб 8да ва кундузги 3да). Калгари ҳокимияти сайтида маълумот бир кунда бир неча марта янгиланяпти, янги видео ва фотолар юкланяпти.

Менга қизиқ бўлган янгиликлар билан бўлишаман:

Калгари аҳолиси кунига ўртача 600 млн литр ичимлик сувидан фойдаланаркан. Сувдан фойдаланишни камайтириш талаби қўйилганидан сўнг, фойдаланилаётган сув миқдори қарийб 25 фоизга камайибди.

Шаҳарда бир неча ер ости ичимлик суви резервуари бор экан, унда бир неча миллион литр сув сақланаркан. Қувур ёрилганидан сўнг тақчилликни камайтириш учун резервуарлардаги сувлардан фойдаланиш бошланибди. Агар улардаги сув ҳажми ярмидан пастга тушса, сувдан фойдаланишга янада қатъий чекловлар киритиларкан.

Сувдан фойдаланишга чекловлар қўйилганидан буён шаҳар ҳокимияти 321та оғзаки огоҳлантириш, 240та ёзма огоҳлантириш берган, битта ҳолатда жарима қўлланилган.

Шикастланган қувур атрофидаги маҳаллада сув босими тушган, шу сабабли у ерда сувни қайнатиб ичиш талаби қўйилган эди. Шаҳар ҳокимияти ўтган жума куни маҳаллага бошқа манбадан сув йўналтирган. Шундан сўнг, жума, шанба, якшанба кунлари Альберта соғлиқни сақлаш хизмати 12 марта сувни лаборатория текширувларидан ўтказган. Бу давр мобайнида маҳалла қувурларида сув тўлиқ 6 маротаба янгиланган. Шуларни инобатга олиб, бугун тонгда ўша маҳаллада сувни қайнатиб ичиш талаби бекор қилинган.

Суратга аҳамият беринг: унда қувур атрофига металл девор ўрнатилган. Бундай матохни биринчи кўришим. У ишчиларни ер кўчишидан ҳимоя қиларкан.

@zambarakning_oqi
Ноткоин сотган бола қамалипти, анавинда вилоятларда истиқомат қиладиган ўзбекистонликларни камситган қиз қамалганди. Ундан аввал ҳайкал тагида видео олган вайнерлар қамалганмиди-ей.

Нима бало, столбаниям обориб қамаб қўядиган кунлар қайтяптими?

Мен ўйлардимки, жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри тахдид қилган одамлар қамалади, жамиятдан ажратилади, деб. Ҳа бу тирранчалар нимага қамалиши керак?

Хўп, қонун бузибди, анув жинни қиз одамларни ҳақорат қилибди, жазолансин, қарши эмасман. Аммо нега қамалиши керак? Мақсад нима, уларни тарбиялашми ё ҳаётини синдириш?

Унда нега одамлар хавфсизлигига тўғридан-тўғри тажовуз қилган участкавой қамалмапти, шунчаки ишдан бўшатилипти? Мана, “гуманний” эканмиз-ку?

@zambarakning_oqi
Калгаридаги шикастланган магистрал қувурни робот ёрдамида текшириш ҳақида ёзгандим. Суратда ана шу робот акс этган.

Робот икки қисмдан иборат экан: ўнг томондаги баланд матох сканер, чап томондагиси эса уни судровчи машина экан.

Бу қурилма билан шикастланган қувурнинг 1,8 километри ичкари томонидан текширилибди. Робот бетон қувур ичидаги арматуранинг сифатини электромагнит тўлқинлар ёрдамида аниқлаб бераркан. Агар арматура синган ёки шикастланган бўлса, робот операторига кўринаркан. Бундан ташқари роботда камера ҳам бўлиб, қувурни визуал кўздан кечириш имкониятини ҳам бераркан.

Бу матохнинг номи PipeCrawler (“қувурда эмакловчи”) бўлиб, АҚШнинг Xylem компанияси томонидан ишлаб чиқарилган экан.

@zambarakning_oqi
Кредит (қарз, насия) нархи ҳақида.

Куни кеча қаердандир Ucell рекламасига кўзим тушиб қолди. Ucell сайтида насияга сотиб олиш мумкинлигини кўриб, “Узум Насия” сайтига кириб қолдим. Мен Ўзбекистондан кетишимдан аввал насия деганда пул йўғида битта сигарет ёки иккита памперс олиш тушуниларди, ҳозир анча ўзгариб кетибди.

“Узум Насия” ва шунга ўхшаш сервисларни қанча титкиламасам ҳам, фоиз ставкаси қанча эканини топа олмадим. “Наҳотки фоизсиз бўлса” деб твиттер аҳлидан сўрасам, яхшилаб тушунтириб беришди.

Насия деганлари кредитнинг сал бошқачароғи экан. Кредитдан фарқли ўлароқ, устама фоиз нарх ичига қўшиб юбориларкан.

Лекин мени ҳайрон қолдиргани, насияга олинадиган товарларнинг нархи 40–80 фоизга ўсиб кетиши бўлди. 1 миллион сўмлик нарсани насияга олсангиз, 1,5 млн қилиб қайтараркансиз, аммо бу ҳақида ҳеч қайси сайтда аниқ маълумот берилмаган.

Канада қонунчилигига кўра, сиз махсулотни кредитга олсангиз (насия ҳам кредит, фақат чалкашроғи), қўшимча неча пул тўлашингизни сотувчи албатта сизга ҳисоблаб бериши ва савдо саҳифасида кўрсатиб қўйиши керак.

Айтайлик, сиз 1000 долларга телефон олмоқчисиз ва бир йил бўлиб тўламоқчисиз. Кредит ставкаси 5%. 12 ойдан сўнг телефон сизга 1000 долларга эмас, 1050 долларга айланяпти. Яъни, кредит нархи 50 доллар. Шуни сотувчи ҳар бир маҳсулот саҳифасига ёзиб қўйиши шарт.

Ëки 10 млн сўмга телефон олмоқчисиз, 12 ой бўлиб тўлаш шарти билан. Бунда фоиз кўрсатилмасдан, махсулот нархига 4 млн сўм қўшиб, 14 млнга сотишяпти. Яъни, нақдга 10, насияга 14 млн сўм. Шунда насия нархи 4 млн сўмга тенг бўляпти.

Мана шу рақамни ҳар бир насия олаётган пайтда аниқ-тиниқ қилиб кўрсатилиши керак. Буни қонунда белгилаб қўймаса, сотувчи ҳеч замонда буни кўрсатиб, ҳаридорни ваҳимага туширмайди.

Бундан ташқари, “ойига атиги 100 минг сўм” деган жозибадор ёзувлар тагига ҳам маҳсулот неча пул экани, қарз нархи қанча экани, муддат сўнгида неча пул тўланиши кераклигини аниқ кўрсатиб қўйш керак. Акс ҳолда молиявий саводхонлиги паст бўлган аҳоли қатлами алданиб қолиши жуда осон.

@zambarakning_oqi
Forwarded from bakiroo
Ўзбекистонликлар насия таклифларининг пулдаги тўлиқ қийматини билишганида "рассрочка"га муносабати ўзгарган бўларди

Фарҳоджон жуда тўғри масалани кўтараяпти. Жуда кўп ўзбекистонликлар насия савдо ёки бошқа бўлиб тўлаш таклифлари орқали сотилаётган товарларнинг тўлиқ қиймати пул нархи нуқтаи назаридан қанчага тушишидан хабардор бўлганларида истеъмол бозоримизда кўп эврилишларга гувоҳ бўлган бўлардик.

Афсуски, Марказий банк фақат банкларга нисбатан кредитнинг тўлиқ қийматини очиқлаш талабини қўяди. Бундай талаб турли кўринишларда товар кредити таклиф этаётган дўкон ва платформаларга нисбатан жорий қилинмаган.

Бугун ҳар жойни эгаллаган онлайн ва офлайн кўринишда насия ва бўлиб тўлаш шартларидаги таклифлар ҳуқуқий жиҳатдан товар истеъмол кредитларидир. Товар истеъмол кредити бўйича қарздорликнинг тўлиқ қийматини очиқлаш талаби ҳалигача мавжуд эмас. Қонунчиликдаги мана шу улкан бўшлиқ асосан кам даромадли, айни пайтда молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган аҳоли тоифаларининг манипуляция қилинишига, уларнинг қарз ва мажбуриятлари юки юқори суръатда ошиб боришига йўл очмоқда. Эътибор берсангиз, юқори даромадли аҳоли вакилларини насияга ё бўлиб тўлашга товар олганини кам учратасиз. Чунки уларнинг ҳисоб-китоби бор (пули бор одамнинг доим ҳисоб-китоби бор).

Алоҳида таъкидлашим керакки, ҳеч ким насия ё бўлиб тўлаш деб ном олган ҳисоб-китоб асосидаги савдо шаклларига қарши эмас. Фақат истеъмолчилар уларга ўтказилаётган товар қарз пул нархи нуқтаи назаридан қиймати қанчага айланаётганини билишга ҳақли бўлишлари керак. Қонунчиликка бу тўғридаги талабларни киритиш вақти аллақачон келган.
2024/06/14 08:28:22
Back to Top
HTML Embed Code: